Янгиликлар

Consult Invest Ўзбекистонда «Эквиум» бизнес-клубининг ҳамкори сифатида иштирок этади

Жорий йилнинг 19 апрелидан 24 апрелига қадар «Эквиум» бизнес- клуби Ўзбекистон Республикасида илк бор бизнес- миссиясини ўтказади. Россия делегацияси таркибига 50 дан ортиқ тадбиркорлар кирган. «Consult Invest ITIC» компанияси Ўзбекистонда ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича ҳамкор сифатида иштирок этмоқда.

Бизнес- миссияси доирасида 2022 йил 20 апрел куни «Эквиум» тадбиркорлар нотижорат ҳамжамиятининг Ўзбекистон Республикасида ваколатхонаси очилади.

«Эквиум» ўз атрофида high-impact тадбиркорларини, биринчи авлод бизнес асосчиларини бирлаштиради. «Эквиум» бизнес-клуби нафақат кўп миллиард долларлик компания қуришга қодир бўлган, балки жамият хаётини яхши томонга ўзгартириб, ижтимоий жиҳатдан қайта ташкил этиш фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган одамлардан иборат.

2022 йилнинг апрел ҳолатига кўра, «Эквиум» бизнес -клубида Россия, Қозоғистон, БАА ва Германиянинг 21 та ҳудудини 650 нафар резидентидан ташкил топган.

«Эквиум» 2016 йилда Россиянинг энг бой одамлари рўйхатида 70-ўринни эгаллаган, «Технониколь» асосчиларидан бири, миллиардер ва филантроп Игорь Рыбаков; серияли тадбиркор, CarPrice, Aktivo, KupiVip ва Hartmann Holdings хусусий холдинг компанияси асосчиси Оскар Хартманн; SELA собиқ вице –президенти Эдуард Остроброд ва «Эквиум» бинес-клубларини Co-founder & CEOси, «Equium International», SOULFULLOFT креатив майдонлар тармоғи ва AMAZD девелоперлик компанияси Co-founder-и, шаҳарлар қурилиши бўйича Ассоциация аъзоси Егор Евланников томонидан асос солинган.

Smart Group асосчиси ва Ўзбекистон рестораторлари Гильдияси раиси Санжар Мақсудов «Эквиум» Ўзбекистон етакчиси бўлди. Санжар ҳуқуқ-тартибот идораларидан бўшаганидан сўнг, «Винарыба», «Манас», Steam bar ресторанларини очди ва эндиликда уларни ўзини ўзи бошқарадиган қилиб ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг 20 апрел куни бўлиб ўтадиган ваколатхонанинг очилиш маросимида Санжар сўзга чиқиб, тадбиркорлар уюшмаси қандай қилиб чегаралар ва вақт зоналарини кесиб ўтиши ҳақида гапириб беради. Тадбирда шунингдек «Эквиум» асосчилари ва бошқарув кенгаши аъзолари ҳам сўзга чиқади.

“Аниқ бизнес вазифаларни, бутун дунё бўйлаб керакли алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, тадбиркорлик тажрибаларини эгаллаш ва ўзаро алмашиш билан боғлиқ масалаларни жамоа билан ҳал қилиш осонроқ. “Эквиум”да мени ўзига жалб қилган нарса тадбиркорларни бирлаштирадиган, жамият учун юқори самарадорликка эга ягона механизм- филантропия ғояси бўлди”, — дейди Санжар Мақсудов.

«Эквиум» Ўзбекистон клубининг тантанали очилиш маросими 2022 йилнинг 20 апрел куни Тошкентда бўлиб ўтади.



2022 йил 20 апрел куни ОАВ вакилларини аккредитацияси учун Ўзбекистонда боғланиш мумкин бўлганн шахс: Фаррух Рустамов, мобил телефон: +998990289565.